Muallif: Ходжакулова, Феруза Рустамовна
Annotatsiya: Ушбу мақолада лингвист олимларнинг термин тушунчасининг турлича талқинлари ёритилган. Лингвистларларнинг термин тушунчасига берган изоҳлари ва талқинларида ўзига ҳос моҳиятни, белгини ёки терминга бўлган талабни фаҳмлаш мумкин. Терминлар одатда бир маънога эгалиги билан фарқланади. Улар асосан адабиётда ёки фаннинг ва техниканинг қандайдир соҳасига тегишли бўлган матнларда ва нутқда қўлланиладилар. Инглиз тили ва ўзбек тили фаннинг, маданиятнинг, техниканинг турли соҳалари, шу жумладан диншуносликка оид терминлар билан ҳам бойдирлар. Термин тил луғат таркибининг, хусусан ўзбек ва инглиз тилларининг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Диншуносликка оид термин, бошқа соҳа терминларга қараганда, бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда қўлланиладиган сўзнинг ва терминнинг хусусиятларини ўзида жамлайди. Ҳамма ерда қўлланиладиган сўз каби диншуносликка оид термин дин тушунчасини этнологик ва маданий жиҳат билан маълум замон ва территориал маконда номлайди.
Kalit so'zlar: диншуносликка оид терминлар, лингвистларнинг турли талқини, терминлар луғатлари, этнология ва маданият.
Jurnaldagi sahifalar: 375 - 383