29.04.2024
214
УЙҒУР ТИЛИ ФАНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЎҚИТИШ УСЛУБИ

Muallif: Гисаров, Фарход

Annotatsiya: Ушбу мақолада уйғурча табобат атамалари ўқитишда қўлланадиган методлардан фикир юритилган. Техник таълим жараёни иштирокчиларининг билим, кўникма, малака ҳамда муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этишга асосланувчи таълим. Ўқитиш жараёнида доривор ўсимликларнинг уйғурча номларини янада яхшироқ эслаб қолиш учун шу методлар қўлланиб келинади ва таълим берувчи, таълим олувчини фаол иштирок этишга чорлайди. Таълим олувчи бутун жараён давомида иштирок этади. Техник-фаол принципдарга изох береб уни илмий термин сифатида қўлланган олимларнинг таътқиқотларга мурожат қилинган холда мазкур тушунча изохланган. Анъанавий таълим беришдан фарқли ўлароқ, техник-фаол ўқитиш «таълим жараёнининг асосий иштирокчилари –ўқитувчи, ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳи ўртасида юзага келадиган ҳамкорлик, қизғин баҳс-мунозара, ўзаро фикр алмашиш имкониятига эгалик асосида ташкил этилади, уларда эркин фикрлаш, шахсий қарашларини иккиланмай баён этиш, муаммоли вазиятларда ечимларни биргаликда излаш, ўқув материалларини ўзлаштиришда ўқувчиларнинг ўзаро яқинликларини юзага келтириш, “ўқитувчи– ўқувчи– ўқувчилар гуруҳи»нинг ўзаро бир-бирларини ҳурмат қилишлари, тушунишлари ва қўллаб-қувватлашлари, самимий муносабатда бўлишлари, руҳий бирликка эришишлари кабилар билан тавсифланади”. Шу ўринда бугунги кунда тил ўрганишда тинглаб тушуниш, ешитиб ўргани.ш каби нутқ фаолиятлари турлари бевосита аудиоматериаллардан, компьютер ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиб ўрганишда ўзининг ижобий натижасини бериб келмоқда. Мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги таълим олувчиларда турли фикрларнинг кўпайишига олиб келади. Бу метод таълим олувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун хизмат қилади.

Kalit so'zlar: Техник усуллари, уйғур тили, интернет таълим, ўқиш ва ёзиш, дидактик ўйинлар, монологик ва диалогик нутқ, аудио ва видео мажмуалар, кейс стади, юмалоқ стол методи, интерактив методлар.

Jurnaldagi sahifalar: 281 - 287

Yuklab olish