Muallif: Ходжимуратова, Дилшода
Annotatsiya: Мақолада халқаро санкциялар шароитида гендер масаласининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатлари Эрон Ислом Республикаси мисолида комплекс таҳлил қилинган. Санкцияларнинг халқаро муносабатлардаги ўрни, уларнинг давлат ва жамият тузилмасига таъсири ҳамда мамлакатдаги гендер сиёсатига нисбатан асимметрик оқибатлари назарий ва қиёсий таҳлил асосида ўрганилган. Мазкур шароитда Эрон аёлларининг ижтимоий-иқтисодий мавқеи, меҳнат бозоридаги иштироки, ижтимоий ҳимоя тизимидаги ҳолати ва давлат сиёсатининг мослашув механизмлари баҳоланган. Мақолада санкцияларнинг гендер ўлчамини халқаро муносабатлар назариялари доирасида очиб беришга ҳаракат қилинган бўлиб, Эрон тажрибаси асосида тадқиқ этилган.
Kalit so'zlar: халқаро санкциялар, гендер масаласи, Эрон, халқаро муносабатлар, ижтимоий асимметрия, аёллар мавқеи, иқтисодий чекловлар.
Jurnaldagi sahifalar: 36 - 39