Muallif: Давлетова, Мухаббат Наримановна
Annotatsiya: Таълим ижтимоий давлатнинг асосий жиҳатларидан бири бўлиб, бу ерда авлодлар назарияси муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада ижтимоий давлат ривожланиши шароитида туғилган ва шаклланаётган Z ва Альфа авлодларининг интеллектуал қобилиятлари феномени ўрганилган. Мақолада рақамли муҳит ва давлатнинг таълим ва ахборотдан фойдаланишни таъминлашдаги фаол роли билан белгиланадиган ушбу авлодларнинг когнитив қобилиятлари, таълим моделлари ва ижтимоий ўзаро таъсирининг хусусиятлари ғоят долзарб ва нозик масала эканлиги фалсафий таҳлил қилинган. Шунингдек Z ва Альфа авлодларининг интеллектуал салоҳиятини шакллантиришга ижтимоий дастурлар ва таълим сиёсатининг таъсири кўриб чиқилган. Ушбу мақолада ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар контекстида Z ва Альфа авлодлари олдида турган имкониятлар ва муаммолар, бу авлодларнинг ижтимоий давлат ва инновацион иқтисодиётни ривожлантиришдаги иштироки истиқболлари аниқ далиллар билан ёритилган.
Kalit so'zlar: авлодлар назарияси, таълим, ижтимоий давлат, Z авлод, Альфа авлоди, интеллектуал салоҳият, беби бумерлар, X авлод, (Y авлод) миллениаллар, рақамли технологиялар, ижтимоий дастурлар, ҳиссий интеллект, юмшоқ кўникмалар (soft skills), клип фикрлаш, қадриятлар фарқи, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, ижтимоий масъулият.
Jurnaldagi sahifalar: 148 - 161