07.12.2024
41
АНТИБИОТИКСИЗ ДАВО: ИММУНИТЕТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ТАБИИЙ ТИКЛАНИШ СТРАТЕГИЯЛАРИ

Muallif: Фозилова, Зарифа Муҳаммади Қизи

Annotatsiya: Ушбу тадқиқот замонавий тиббиётда долзарб бўлган антибиотиксиз даволаш усулларини ўрганишга қаратилган бўлиб, иммунитетни қўллаб-қувватлаш ва микробиом мувозанатини тиклаш учун табиий воситалардан фойдаланишга эътибор қаратилган. Тадқиқотда пробиотиклар, пребиотиклар ва фитотерапия усулларининг инфекцияларнинг олдини олиш ва даволашдаги самарадорлиги, шунингдек, антибиотикларнинг ортиқча қўлланилиши ва чидамлилик муаммоларини камайтириш имкониятлари таҳлил қилинган. Илмий-назарий ва амалиётга асосланган усуллар орқали табиий воситаларнинг иммунитетни кучайтириш ва тикланиш жараёнини тезлаштиришдаги ўрни ўрганилди. Натижалар шундан далолат бердики, антибиотиксиз даволаш нафақат инфекцияларга қарши чидамлиликни ошириш, балки инсон саломатлигининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Kalit so'zlar: Антибиотиксиз даволаш, иммунитетни қўллаб-қувватлаш, микробиомни тиклаш, пробиотиклар, пребиотиклар, фитотерапия, антибиотикларга чидамлилик, табиий воситалар, инфекцияларнинг олдини олиш, барқарор тиббиёт.

Jurnaldagi sahifalar: 266 - 277

Yuklab olish