Muallif: Usmonova, Muniskhon
Annotatsiya: Бугунги кунда ўзимиз билган ва билмаган ҳолатларда фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларига айланиб қолаяпмиз. Бундай вазиятлар эса турли хилдаги битимлар, шартномалар тузиш шаклида намоён бўлмоқда. Мисол учун оддийгина кичик дўкондан кундалик эҳтиёжимиз учун зарур бўлган бирор буюмни сотиб олганимизда, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун маҳсулотларни улгуржи нархларда сотиб олгани буюртма берганимизда, таом етказиб беришларини сўраб мурожаат қилганимизда, дурадгор хизматидан фойдаланганимизда ва ҳоказо. Шу билан бир қаторда мақолада Фуқаролик ҳуқуқига оид битимларнинг ҳақиқий эмаслиги ва уларнинг турлари, бу хусусда амалиётда мавжуд муаммолар ҳам ўрганилади. Мақолада фуқаролик-ҳуқуқий битимларнинг ҳақиқий эмаслиги, мутлақ ҳақиқий саналмайдиган битимлар ва низоли битимларнинг ўзаро нисбати, ҳақиқий саналмайдиган битимларнинг ҳуқуқий оқибатлари, битим ҳақиқий эмас деб топилганда реституциянинг қўлланилиши, битим тузувчиларнинг битим ҳақиқий эмас деб топилганда солидар жавобгарлиги масалаларига ҳам қисқача тўхталиб ўтилган.
Kalit so'zlar: низоли битимлар, ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган шахслар томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш.
Jurnaldagi sahifalar: 1020 - 1028