Muallif: Nishonov, Samad Nishonovich
Annotatsiya: Ҳозирги вақтда "хаотик ночизиқли динамик системалар" математиканинг энг популяр йўналишларидан биридир. Реал ҳодисаларнинг аксарияти чизиқли эмас. Ушбу мақолада биз фрактал фигураларни компютер дастурлаш орқали тасвирлашни ўрганамиз. Фракталлар чизиқли бўлмаган ҳодисаларга қатъий боғлиқдир. Исаак Нютон даврида ҳар бир реал ҳодиса тартибли ёки турғун эканлиги ҳақидаги илмий қарашлар мавжуд эди. Кейинчалик Пуанкаре [2] кўпгина реал ҳодисалар турғун эмас, яъни улар "тартибсиз" эканлигини исботлади. Биринчи марта фрактал фигуралар компютерда Бенуа Манделброт томонидан 1980 йилда IBM компаниясининг бир нечта дастурчилари билан кузатилган. Кейинчалик Мандельброт [4] тўплами пайдо бўлди, бу фрактал, Жюлиа [1] тўпламларининг энг муҳим хоссалари ва регуляр, тартибсиз ҳодисага боғлиқдир. Ушбу мақолада биз фрактал фигураларни олиш ва уларни табиий ҳодисаларнинг айрим соҳаларида қўллаш учун ишлаб чиқилаётган компютер дастурини ўрганамиз.
Kalit so'zlar: Исаак Нютон, "хаотик ночизиқли динамик системалар", "тартибсиз".
Jurnaldagi sahifalar: 803 - 810